Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Миллий статистика тизимини трансформация қилиш офиси ташкил этилади

Миллий статистика тизимини трансформация қилиш офиси ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-75-сон, 24.02.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, Миллий статистика қўмитаси тузилмасида “Миллий статистика тизимини трансформация қилиш” офиси ташкил этилади.

✅ Трансформация офиси қуйидаги устувор йўналишларда янги механизмларни жорий қилишга масъул этиб белгиланди, жумладан:

🔹 ички ва ташқи фойдаланувчилар учун зарур бўлган статистик маълумотларни, шу жумладан, аҳоли даромадлари ва уларнинг манбаларини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш;

🔹 микро даражада кузатувларни амалга ошириш ва статистик кўрсаткичларни шакллантириш услубиётини ишлаб чиқиш;

🔹 статистика маълумотларидан фойдаланувчилар билан самарали қайта алоқани (мижозга йўналтирилганликни) жорий этиш.

📝 Шунингдек, Миллий статистика қўмитаси тўғрисидаги низом ҳамда Республика статистика кенгаши тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Киритилди: 13:00 01.03.2025. Ўқилди: 1487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!