Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Миллий гвардия Ҳумо Арена’да чиптаси борлар ҳам Маcаn концертига киритилмагани юзасидан маълумот берди

Миллий гвардия Ҳумо Арена’да чиптаси борлар ҳам Маcаn концертига киритилмагани юзасидан маълумот берди

Миллий гвардия ижтимоий тармоқларда Маcаn концерт дастурига чиптаси борлар ҳам киритилмагани юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан оммавий тадбир ўтказиладиган жойлар, бозорлар, савдо мажмуалари ва кино-театрларда фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартиби таъминланиб келинмоқда.

Хусусан, 18 апрель куни Ҳумо Арена саройида бўлиб ўтган хонанда Маcаn’нинг концерт дастурига ҳам Миллий гвардия ходимлари шу мақсадда жалб қилинган. Концерт чипталар iTicket ходимлари томонидан махсус сканер қурилмасининг QR-коди орқали текширилиб киритилган.

Аммо баъзи бир фуқаролар қурилмани алдашга уринган ва аввал саройга кириб бўлган танишларининг чиптаси билан такроран кирмоқчи бўлган. “Ўз-ўзидан маълумки, бундай чипталарга эга бўлган фуқаролар назорат ўтиш жойидан ичкарига қўйилмаган”, — дейилади хабарда.

Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари томонидан ушбу фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилган ва жамоат тартиби сақланган.

Киритилди: 10:31 19.04.2024. Ўқилди: 494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!