Европа мудофаа компаниялари жиддий кадрлар инқирозига дуч келмоқда.
Reuters маълумотларига кўра, Европа мудофаа корхоналари иш ҳақи оширилганига қарамай, ишчиларнинг кескин танқислигини қоплай олмаяпти. Ўтган йили иш ҳақини 8 фоизга ошириш ва 2025 йилда яна 10 фоизга ошириш режалаштирилган бўлса ҳам, бу муаммони ҳал қилмайди: малакали ходимларни топиш деярли имконсиз.
Бу кадрлар танқислиги бутун Европа мудофаа саноатига хосдир. Мудофаага давлат инвестицияларининг сезиларли ўсиши ва келгуси ўн йил ичида харажатларни 800 миллиард еврога ошириш режаларига қарамай, зарур мутахассислар сони умуман йўқ.