Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Миллиардерлар даромадидан айрилди. Илон Маскнинг бойлиги қарийб 10 млрд долларга камайди

Миллиардерлар даромадидан айрилди. Илон Маскнинг бойлиги қарийб 10 млрд долларга камайди

Ҳафта якунларига кўра Tesla бош директори Илон Маскнинг бойлиги  9,9 млрд долларга камайди, деб хабар берди Forbes USA. Бунга йирик технология компаниялари акциялари нархининг тушиши сабаб бўлди. Real-Time рейтингига кўра, Маскнинг бойлиги 87,9 млрд доллар деб баҳоланмоқда.  

Ҳафта бошида Tesla акциялари бўлиниши туфайли Маскнинг бойлиги миқдори ўсганди. 31 август куни битта акция бешга бўлинди. Натижада нархи 2200 доллар бўлган акция нархи 450 доллар этиб белгиланди. Ўша куниёқ акция нархи 490 долларга кўтарилди. Бунинг ортидан Маскнинг бойлиги бир кунда 8,2 млрд долларга кўпайиб, 100,7 млрд долларга етди.

Аммо 3 сентябрь куни йирик компаниялар акциялари нархи тушиши туфайли  Nasdaq индекси 5 фоизга пасайди. Apple акциялари нархи 6,2, Facebook —4, Amazon —5,2, Tesla — 8,3 фоизга арзонлашди.  

Акциялар нархи тушиши натижасида бошқа миллиардерлар ҳам йўқотишларга учради. Хусусан, Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги 5,8 млрд долларга —193,5 млрд долларгача камайди.

Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг бойлиги 4 млрд долларга камайди. Унинг бойлиги 103,8 млрд доллар деб баҳоланмоқда.

Киритилди: 11:25 06.09.2020. Ўқилди: 2648 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!