Ҳамдўстлик етакчилари ташкилотнинг янги бош котиби этиб Гананинг амалдаги ташқи ишлар вазири Ширли Айоркор Ботчвейни танлади.
Бу ҳақда ташкилотнинг "Х" ижтимоий тармоғидаги аккаунтида эълон қилинган хабарда айтилган.
"Бугун Ҳамдўстлик ҳукуматлари раҳбарлари Ҳамдўстликнинг янги Бош котиби этиб ҳозирда Гана ташқи ишлар ва минтақавий интеграция вазири бўлган ҳурматли Ширли Айоркор Ботчвейни сайладилар", — дейилади хабарда.
Миллатлар Ҳамдўстлиги 53 мустақил давлатдан иборат иттифоқ бўлиб, унга Буюк Британия ва унинг деярли барча собиқ доминионлари, мустамлакалари ва протекторатлари, шунингдек, Мозамбик ва Руанда киради. Ҳамдўстлик мамлакатлари аҳолисининг умумий сони икки миллиард кишидан ошади. Ҳамдўстлик раҳбари Британия монархи ҳисобланади.