Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Миллардер Уоррен Баффет Berkshire Hathaway инвестиция ҳолдингининг раҳбари лавозимидан кетишини эълон қилди

Миллардер Уоррен Баффет Berkshire Hathaway инвестиция ҳолдингининг раҳбари лавозимидан кетишини эълон қилди

94 ёшли инвестор бу ҳақда Қўшма Штатларнинг Омаҳа шаҳридаги стадионда бўлиб ўтган ҳолдинг акциядорларининг йиллик йиғилишида маълум қилди.

Тадбирга жами 40 000 га яқин киши тўпланган эди. Баффет йил охиригача лавозимини тарк этишини ва ўрнига ўз ёрдамчиларидан бири — 62 ёшли Грег Абелни тайинлашини айтди. Шу билан бирга, Баффет ҳолдингдаги улушини сотмаслигини ҳам билдирган.

Associated Press'нинг ёзишича, миллиардернинг бу қарори йиғилганлар учун “кутилмаган ҳодиса” бўлган. Инвесторлар орасида Баффет “Омаҳадан чиққан сеҳргар” сифатида машҳур. Баффет 1965 йилда Berkshire Hathaway компаниясининг бош директори бўлган. Ўшандан бери у бу компанияни дунёдаги энг йирик инвециция ҳолдингларидан бирига айлантирди. Forbes журнали Уоррен Баффетнинг бойлигини 168 миллиард долларга баҳолаган.

Киритилди: 09:44 04.05.2025. Ўқилди: 798 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!