Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Микроавтобуснинг россиялик ҳайдовчи бошқариб кетаётган юк машинасига урилишини натижасида 5 нафар Украина фуқаролари ҳалок бўлди

Микроавтобуснинг россиялик ҳайдовчи бошқариб кетаётган юк машинасига урилишини натижасида 5 нафар Украина фуқаролари ҳалок бўлди

Словенияда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, беш киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Словениянинг Delo нашри полицияга таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳодиса Люблянадан 100 км шимолда жойлашган Словенске Коница аҳоли пункти яқинидаги трассада содир бўлган. Украинадан етти кишини олиб кетаётган микроавтобус ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириб, дастлабки маълумотларга кўра, россиялик бошқараётган юк машинаси тиркамаси орқасига бориб урилган.

Тўқнашув натижасида микроавтобуснинг беш нафар йўловчиси ҳалок бўлган, улардан тўрт нафари, дастлабки маълумотларга кўра, Украина фуқаролари бўлган.

ЙТҲга сабабчи бўлган микроавтобус ҳайдовчиси енгил, йўловчиси эса оғир тан жароҳати олган. Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲда юк машинаси ҳайдовчиси жабрланмаган.

Киритилди: 08:25 31.07.2025. Ўқилди: 1090 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!