Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Мигрантларнинг уйига рухсатсиз кириш: Россияда полицияга янги ҳуқуқ берилди

Мигрантларнинг уйига рухсатсиз кириш: Россияда полицияга янги ҳуқуқ берилди

Россияда полициячиларга мигрантларнинг уйига рухсатсиз кириш ҳуқуқи берилади.

5 мартдан кучга кирадиган янги қонун Россия полициясига депортация буйруғи берилган муҳожирларнинг уйлари ва биноларига рухсатсиз кириш ҳуқуқини беради.

Бундан ташқари, полиция ходимлари Россия Федерацияси ва хорижий давлатлар ҳокимият органларидан давлат назорати учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни, жумладан тижорат, банк, солиқ ва қонун билан ҳимояланган бошқа сирларни сўраб олиши мумкин бўлади.

Шу билан бир қаторда, чет эл фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилаётганда полиция банклардан унинг банк ҳисобварақлари, рақамлари ва пул ўтказмалари тўғрисидаги маълумотларни олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мобил қурилмалар ва геолокация маълумотларидан, шахсни таниб олиш тизимида ишлайдиган тўлов тизимларидан фойдаланишга ҳам рухсат берилади.

Киритилди: 16:32 03.01.2025. Ўқилди: 957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!