Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Microsoft асосчиси Билл Гейтс барча пулларини хайрия қилади

Microsoft асосчиси Билл Гейтс барча пулларини хайрия қилади

Америкалик миллиардер ва Microsoft асосчиси Билл Гейтс 2045 йилгача ўз бойлигининг қарийб 200 миллиард долларини хайрия жамғармасига ўтказишини маълум қилди.

Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда.

69 ёшли миллиардернинг айтишича, у деярли барча бойликларини бериш режаларини тезлаштирмоқда ва 2045 йилнинг 31 декабрида ўз жамғармасини аввал режалаштирилганидан бир неча йил олдин ёпади.

Гейтцнинг сўзларига кўра, бу маблағлар унинг полиомиэлит ва безгак каби касалликларни йўқ қилиш, аёллар ва болалар ўртасидаги олдини олиш мумкин бўлган ўлимни тугатиш ва глобал қашшоқликни камайтириш мақсадларига эришишга ёрдам беради.

Киритилди: 18:07 09.05.2025. Ўқилди: 674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!