Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда пойтахт ИИББ ЙҲХБ органлари ҳамкорликда маъмурий жарималарни ундириш юзасидан рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, тадбирлар давомида маъмурий жарималарни белгиланган муддатда тўламаган фуқаролар замонавий технологиялар ёрдамида аниқланиб, тадбир бошидан 424.651 та маъмурий жарималардан 150 млрд. сўмдан ортиқ қарздорликлар ундирилган ҳамда жаримани тўлашдан бош тортган қарздорларга тегишли бўлган 1.753 та автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилган.
Мисол учун, тадбир давомида, "Cobalt" автотранспорт воситаси тўхтатилганда, тўланмаган 18 та маъмурий жаримаси борлиги ҳамда мазкур автоулов қидирувда бўлганлиги аниқланган ва ҳайдовчи маъмурий жарималарни тўлмагани боис, автотранспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.