Мажбурий ижро бюроси Пахтачи туман бўлими иш юритувига 2025 йил 2 апрель куни келиб тушган ижро ҳужжатига асосан суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қонуний ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Мазкур ижро ҳужжатига кўра, қарздор “Сулувқўрғон пахта даласи” фермер хўжалигидан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 122 876 103 (бир юз йигирма икки миллион саккиз юз етмиш олти минг бир юз уч) сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш белгиланган.
Қарздорликни мажбурий тартибда ундиришни таъминлаш мақсадида қарздорга тегишли ер майдонлари қонун талабларига мувофиқ хатланди.
Хатланган ер майдонлари белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилиб, сотишдан тушган маблағлар қарздорликни қоплашга йўналтирилади.
Бу каби ижро тадбирлари қонун талабларига мувофиқ равишда изчил давом эттирилмоқда.