Саудия Арабистони мудофаа вазири Холид бин Салмон Ал Сауд АҚШнинг Эронга қарши эҳтимолий зарба беришини рад этиши Теҳрон раҳбариятини мустаҳкамлайди, деб ҳисоблайди.
Бу ҳақда Axios нашри хабар тарқатмоқда.
Манбаларга кўра, саудиялик вазир бу позицияни Вашингтонда маҳаллий таҳлил марказлари раҳбарлари иштирок этган ёпиқ брифингда баён қилган. Axios таъкидлашича, бир кун олдин у АҚШ Давлат котиби Марко Рубио, Мудофаа вазири Пит Хегсет, АҚШ Президентининг элчиси Стивен Уиткофф ва Қуролли Кучлар штаби бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Ден Кейн билан учрашган.
Саудия Арабистони мудофаа вазири, порталнинг ёзишича, "ҳозирги босқичда, агар бу [Эронга қарши зарба] амалга оширилмаса, бу фақат Эрон раҳбариятини кучайтиради", деб таъкидлаган.
Axiosнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони вазири Трамп маъмурияти вазиятнинг кескинлашувидан қочишга ҳаракат қилиб, ҳарбий чоралар кўриши керак деган фикрни билдирган. Axios бундай баёнотлар Ар-Риёднинг расмий позициясига зид эканлигини таъкидлайди.