Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

72 соатдан кейин АҚШ Россия билан урушга киришади?!

72 соатдан кейин АҚШ Россия билан урушга киришади?!

Financial Times газетасининг хабар беришича, Россиянинг такрорий босқини бўлган тақдирда Украина учун хавфсизлик кафолатлари тақдим этилди

Режа босқичларга бўлинган:

Биринчи: сулҳ бузилганидан кейин 24 соат ичида дипломатик огоҳлантириш берилади ва Украина армияси қоидабузарликни тўхтатиш учун чоралар кўради;

Иккинчи: агар жанглар давом этса, "тайёрлар коалицияси" - Европа Иттифоқи мамлакатлари, Буюк Британия, Норвегия, Исландия ва Туркия иштирокида кенг кўламли жавоб чоралари бошланади;

Учинчи: Агар қоидабузарлик дастлабки ҳужумдан кейин 72 соат ичида босқинчиликка айланиб кетса, Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасида АҚШ қўшинлари иштирокида мувофиқлаштирилган ҳарбий жавоб чоралари кўрилади: Европанинг тўхтатувчи кучлари сулҳдан кейин АҚШ разведкаси ва логистика кўмаги билан ҳаво, денгиз ва қуруқликдаги операцияларни қўллаб-қувватлайди.

Украина, АҚШ ва Европа ушбу қўллаб-қувватлаш режаси бўйича аллақачон келишиб олишган.

Киритилди: Бугун 14:15. Ўқилди: 1507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!