Украина футбол ассоциацияси (УФА) ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг Россиянинг яқин вақт ичида халқаро майдонга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларидан сўнг баёнот берди.
Украинада ФИФА раҳбарини Россияни четлатиш ҳақидаги қарорни бекор қилмасликка чақиришди.
"Биз тақиқ ишламаяпти, деган фикрга қўшилмаймиз. Россиянинг исталган терма жамоаларининг эҳтимолий қайтиши мусобақа хавфсизлиги ва яхлитлигини хавф остига қўяди," - дейилади УФА матбуот хизмати хабарида.
У ерда қўшимча қилинишича, мусобақада иштирок этишни тақиқлаш Россияга босим ўтказиш учун етарлича самарали чора ҳисобланади.
Россиянинг қайтиши масаласи 30 апрель куни Ванкуверда бўлиб ўтадиган ФИФА конгресси йиғилишида кўтарилиши мумкин.