Жорий йилнинг ўтган даврида банк ундирувлари бўйича жами 14,4 миллиард сўмлик 1700 дан ортиқ ижро иши бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Шундан 2,1 миллиард сўмлик 739 та ижро ҳужжатининг ижроси таъминланди.
Шунингдек, 10,1 миллиард сўмлик 4 та гаров мулки электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилди ва банклар фойдасига ундирув амалга оширилди.
Масалан, Самарқанд шаҳри фуқаролик ишлари бўйича иқтисодий судининг қарорига асосан, қарздор корхонадан банк фойдасига 10,3 миллиард сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилди. Гаровдаги нотурар бинолар хатланиб, электрон онлайн-аукцион савдосига қўйилмоқда.
Ҳозирда хатланган гаров мулклари электрон онлайн-аукцион савдосида сотувга қўйилган.