АОКАда ўтказилган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов амалга оширилган ишлар ва ижро этиш соҳасида кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди:
🔵Бюронинг ахборот технологиялари ёрдамида масофавий ишлайдиган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилмасдан ва фуқароларнинг мол-мулкларига дахл қилмаган ҳолда, 588,6 млрд. сўмлик 1,6 млн.та ҳужжатларнинг ижроси таъминланди.
🔵Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан боғлиқ жамғармаларига 798 млрд. сўм ёки ўтган мос даврга нисбатан 121 млрд. сўм кўп маблағ йўналтирилди.
🔵Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига жами 1,4 трлн. сўм алимент пуллари ундирилган.
🔵“Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан 1.492 нафар ундирувчилар фойдасига вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун 31,3 млрд. сўм маблағлар тўлаб берилди.
🔵Ишсиз алимент тўловчиларнинг 19 минг 638 нафари ишга жойлаштирилди, 10 мингдан ортиқ оилаларнинг яраштирилишига эришилди.