Бугун 14 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Меъёрдан ортиқ туз истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади – тадқиқот

Меъёрдан ортиқ туз истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади – тадқиқот

Нэшвиллдаги (АҚШ) Вандербильт университети олимлари тузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш ҳаётга хавф туғдиришини аниқлашди.

JAMA Network Open журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, ортиқча туз истеъмол қилиш ўлимга олиб келадиган юрак-қон томир касалликларининг юқори хавфи билан боғлиқ.

2002 йилдан 2009 йилгача ўтказилган тадқиқотда 40 ёшдан 79 ёшгача бўлган 64 329 киши иштирок этди. Кунига ўртача натрий истеъмоли 4,041 дан 4,512 миллиграммгача бўлган, одамларнинг 80 фоизи кунига парҳез тавсияларидан 2,300 миллиграмм кўпроқ миқдорда туз истеъмол қилишган.

Ўртача 13,8 йиллик кузатув даврида жами 17 811 та ўлимга олиб келадиган натижалар қайд этилган бўлиб, уларнинг 5 701 таси юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ.

Тадқиқотчилар тавсия этилган меъёрдан кўпроқ туз истеъмол қилиш ҳалокатли оқибатлар хавфини 10-30 фоизга ошириши мумкин деган хулосага келишди, деб хабар беради lenta.ru.

Киритилди: 06:54 03.04.2024. Ўқилди: 626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!