«Meta» компаниясининг Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиё давлатларидаги вакили Жорж Чен Ўзбекистон пойтахти Тошкентда қад ростлаган замонавий IT Park мажмуаси ҳақида фикр билдирди.
Унинг ёзишича, Ўзбекистон — бир неча йил ичида Тошкентда яхлит IT-хабга эга бўлиш ғоясини тез амалга оширгани ҳайратда қолдирди.
«Ҳукуматнинг технология ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий стартапларни ривожлантиришга интилиши дадил ва жиддийдир. Ўзбекистон IT Park`ининг расмий шиори менга жуда ёқади — «Маҳаллий бошла, дунё бўйлаб ривожлан». Шунингдек, Ўзбекистон IT Park стартаплари учун бир нечта Meta Quest 2 VR гарнитураларини сотиб олганини кўриб, хурсанд бўлдим. Улар кенг ва хилма-хил Марказий Осиё минтақасида ҳам долзарб мавзу бўлган метаверсени ривожлантириш пойгасида четда қолишни истамайдилар», — деб ёзади «Meta» компаниясининг Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиё давлатларидаги вакили.