Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Мессининг ўғли U-13 МЛС кубогида 11 гол урди!

Мессининг ўғли U-13 МЛС кубогида 11 гол урди!

"Интер Майами" клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг 12 ёшли ўғли Тьяго Месси U-13 МЛС кубогида фантастик натижа қайд этди.

«Интер Майами» U-13 жамоаси «Атланта Юнайтед»га қарши ўйинда 12:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Тьяго эса жамоасининг 11 голига муаллифлик қилди.

Норасмий маълумотларга кўра, бу натижа МЛС ёшлар мусобақалари учун тарихий ҳисобланади.

Қизиғи шундаки, Тьяго бу голлари билан Криштиану Роналдунинг ўғлидан икки баробар яхши натижа қайд этди. Бироз аввал Криштиану Роналду Жуниор Саудия Арабистони U-15 чемпионатида «Ан-Наср» – «Ал-Иттиҳод» (5:4) учрашувида жамоасининг барча 5 голини урган эди.

Киритилди: 23:24 06.02.2025. Ўқилди: 1227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!