Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Мессининг клуби "Реал Мадрид" юлдузига таклиф тайёрламоқда

Мессининг клуби "Реал Мадрид" юлдузига таклиф тайёрламоқда

Ўтган ёзда "Интер Майами" Жорди Альба, Серхио Бускетс ва, албатта, Лионель Месси каби машҳур футболчиларни сотиб олди. Келажакда МЛС клуби юлдуз футболчиларни жалб этишда давом этишни режалаштирмоқда.

"Интер Майами"нинг мақсади "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич. Goal хабарига кўра, МЛС клуби қишки трансфер ойнасида 38 ёшли хорватиялик футболчига таклиф билан чиқади.

Қайд этилишича, Модрич бутун 2023/2024 йилги мавсумни "Реал Мадрид"да ўтказмоқчи, аммо унинг жамоадаги роли иккинчи даражали бўлиб қолса, хорватиялик қишда хорижга кетиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Лука Модрич "Олтин тўп"ни қўлга киритганди.

Киритилди: 23:31 19.09.2023. Ўқилди: 2032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!