Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳал бўлди

Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳал бўлди

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси клуб билан шартномасини узайтиришга яқин турибди.

Аргентиналикнинг флоридаликлар билан амалдаги келишуви йил охирида ўз ниҳоясига етади. Inter Miami News Hub хабарига кўра, томонлар ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олган. Янги битим тузиш ҳақида расмий эълон қилиш вақт масаласи.

Лионель Месси 2023 йилнинг ёзида эркин агент сифатида "Интер Майами"га ўтганди. Жорий мавсумда юлдуз ҳужумчи 16 та ўйинда ўнта гол ва учта ассист муаллифи бўлди. Июнь ойида "Барселона" ва "Пари Сен-Жермен" клубларининг собиқ футболчиси 38 ёшга тўлади.

Киритилди: 11:00 18.05.2025. Ўқилди: 818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!