Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Мессининг дубли ва голли узатмаси «Интер Майами»га сафарда «Нью-Йорк Сити»ни йирик ҳисобда мағлуб этишга ёрдам берди

Мессининг дубли ва голли узатмаси «Интер Майами»га сафарда «Нью-Йорк Сити»ни йирик ҳисобда мағлуб этишга ёрдам берди

24 сентябрдан 25 сентябрга ўтар кечаси МЛС баҳси бўлиб ўтди. Унда «Нью-Йорк Сити» ўз майдонида «Интер Майами»ни қабул қилди. Учрашув Нью-Йорк шаҳридаги «Сити Филд» стадионида ўтказилди ва меҳмонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди — 4:0.

Ғолиблар сафида аргентиналик юлдуз ҳужумчи Лионель Месси дубль қайд этди ва бир голга узатма берди. Шунингдек, уругвайлик Луис Суарес ва аргентиналик Бальтасар Родригес ҳам биттадан гол муаллифи бўлишди.

«Интер Майами» учун бу кетма-кет учинчи ғалаба бўлди. «Нью-Йорк Сити» эса уч ғалабадан иборат сериясини тўхтатди.

АҚШ — Major League Soccer (МЛС)
25 сентябрь 2025 йил, пайшанба. 04:30 (ТШВ)
Нью-Йорк Сити (Нью-Йорк) — 0:4 — Интер Майами (Майами)
Голлар: 0:1 — Родригес (43'), 0:2 — Месси (74'), 0:3 — Суарес (83'), 0:4 — Месси (86')

Киритилди: 09:21 25.09.2025. Ўқилди: 739 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!