Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси «Галатасарой» билан қисқа муддатли шартнома тузиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Левент Тюземен хабар берди.
Манбага кўра, Месси жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун ўйин амалиётига муҳтож. Шу билан бирга, у ноодатий шарт қўймоқда: фақат Истанбулдаги уй ўйинларида майдонга тушишга тайёр.
Айни пайтда Месси «Интер Майами»га тегишли. Ўтган мавсумда у чемпионатда 34 та учрашув ўтказиб, 35 та гол урди ва 28 та голли пас берди.