Бугун 30 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Роналду Португалиядаги энг қиммат уйни сотиб олди

Роналду Португалиядаги энг қиммат уйни сотиб олди

Португалиялик суперюлдуз Криштиану Роналду кўчмас мулкка сармоя киритишни давом эттирмоқда. Илгари Саудия Арабистони соҳили яқинидан хусусий орол сотиб олган футболчи, энди эса ватани Португалиядаги энг қиммат уй эгасига айланди.

Роналду Кашкайс шаҳрида, Лиссабон яқинида жойлашган, беш минг квадрат метрдан ортиқ ҳудудга эга ҳашаматли виллани харид қилди. Уйда икки бассейн мавжуд, ички безакларда олтин элементлар қўлланган. Бу ҳудуд Португалиядаги энг қиммат манзил ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, Роналдунинг умумий бойлиги 500 миллион еврода ортиқ. Унинг ижтимоий тармоқлардаги битта пости ҳам юз минглаб евро даромад келтириши мумкин.

Киритилди: Бугун 15:00. Ўқилди: 311 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!