Бугун 26 июнь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Месси Мбаппенинг гапларига жавоб қайтарди

Месси Мбаппенинг гапларига жавоб қайтарди

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Европа чемпионати жаҳон чемпионати билан таққослаганда қийин мусобақа дея фикр билдирди.

Бу гапларга Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси жавоб берди.

"Килиан Жанубий Америка жамоалари европаликлар билан бир хил рақобатга эга эмаслигини айтди. Ҳамма ўзи ўйнаган турнирни қадрлайди.

Европа чемпионати жуда муҳим, лекин у ерда уч карра жаҳон чемпиони Аргентина, беш карра жаҳон чемпиони Бразилия, икки карра жаҳон чемпиони Уругвай иштирок этмайди. ЖЧни деярли ярмида ғалаба қозонган жамоалар иштирок этмайдиган мусобақани энг зўр дейиш тўғрими?

Жаҳон чемпионати энг яхши жамоаларни бирлаштиради, барча жаҳон чемпионлари одатда у ерда бўлишади. Шу боис ҳамма бу турнирда ғалаба қозонишни истайди», — дея фикр билдирди Месси.

Киритилди: 22:27 13.06.2024. Ўқилди: 7507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!