Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Месси ЖЧ-2022 фаворитларини санади

Месси ЖЧ-2022 фаворитларини санади

"ПСЖ" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионати фаворитлари номини айтди.

“Ғалаба учун номзодлар ҳақида гапирганда, биз доимо бир хил жамоалар ҳақида гапирамиз. Агар кимнидир бошқалардан устун қўйишим керак бўлса, Бразилия, Франция ва Англия бошқалардан бироз юқорироқ деб ўйлайман. Аммо жаҳон чемпионати жуда мураккаб ва чалкаш турнирдир", - дея Мессининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда КОНМЕБОЛ расмий сайти.

ЖЧ-2022 Қатарда 20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади. Аргентина терма жамоаси гуруҳда Саудия Арабистони, Мексика ва Польша билан ўйнайди. Биринчи ўйинда аргентиналиклар 22 ноябрь куни (Тошкент вақти билан 15.00) саудияликлар билан тўқнаш келишади.

Киритилди: 22:56 17.11.2022. Ўқилди: 4981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!