Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Месси жазоланди!

Месси жазоланди!

“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси бир ўйинга дисквалификация қилди. Бу ҳақда ЭСПН нашри хабар бермоқда. Бунга аргентиналик футболчининг MLS юлдузлари жамоаси сафида ўйин ўтказишдан бош тортгани сабаб бўлган.

Манбаларга кўра, 38 ёшли Месси 23 июль, чоршанба куни бўлиб ўтган учрашувда иштирок этмаган. Ушбу беллашувда MLS юлдузлари Мексика чемпионатининг энг яхши футболчиларидан тузилган жамоага қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

MLS регламентига кўра, юлдузлар ўйинида қатнашмаслик футболчининг кейинги клуб ўйинида майдонга тушмаслигига олиб келади. Шу сабабли, Месси яқинлашиб келаётган навбатдаги ўйинда “Интер Майами”га ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, Месси жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 29 та ўйинда иштирок этиб, 24 та гол урган ва 8 та голли узатма муаллифига айланган. Унинг “Интер Майами” билан тузган шартномаси 2025 йил охиригача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 18 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 22:52 24.07.2025. Ўқилди: 1131 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!