Бугун "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни йирик 5:1 ҳисобида таслим этди.
Ушбу учрашувда аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси голли узатмани амалга оширди.
Шу тариқа, унинг фаолиятидаги ассистентлар сони 405 тага етди ва венгриялик афсонавий ҳужумчи Ференс Пушкашга тегишли бўлган голли узатма рекордини янгилади.
Жорий мавсумда Месси барча мусобақаларда 40 та ўйин ўтказиб, 38 та гол ва 22 та голли узатмани амалга оширди.