Бугун 9 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Месси футбол тарихида янги рекорд ўрнатди

Месси футбол тарихида янги рекорд ўрнатди

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси фаолияти давомида 400 та ассист қайд этди.

38 ёшли аргентиналик футболчи бугун "Нэшвилл"га қарши ўтказилган плей-офф ўйинининг биринчи бўлимида дубль қайд этган бўлса, танаффусдан кейин Тадеу Аленденинг голига ассистентлик қилди - 4:0. Энди Месси ҳисобида 400 та ассист бор - футбол тарихида ҳали ҳеч ким бу кўрсаткичга эришмаган.

Ҳужумчи "Барселона"да 269 та, Аргентина терма жамоасида 60 та, "Интер Майами"да 37 та, "ПСЖ"да 34 та голли пас берган.

Лионель Месси 2023 йилдан бери ҳозирги жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Яқинда "Олтин тўп"нинг саккиз карра соҳиби "лочинлар" билан шартномасини 2028 йил охиригача узайтирди.

Киритилди: Бугун 08:50. Ўқилди: 1009 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!