Кеча Трамп Эрондаги ҳарбий операция «тўрт ҳафта ёки ундан кам» давом этишини айтди.
Тўрт ҳафталик муддат, эҳтимол, бежиз танланмаган.
Айнан март ойининг охирида (яъни Исроил ва АҚШ Эронга ҳужум бошланганидан тўрт ҳафта ўтгач) Трампнинг Хитойга ташрифи бошланади.
Кўриниб турибдики, Америка президенти Пекинга «оқ от минган» ҳолда, яъни Эрон урушидан ғалаба қозонган ҳолда, бу мамлакатни америкаликлар назорати остига олган етакчи сифатида кириб боришни режалаштирмоқда. Шу орқали у Хитойга унинг заиф жойларини кўрсатмоқчи — Штатлар КХР учун муҳим бўлган, Пекинни энергия ресурслари билан таъминлайдиган ҳамкор давлатларда ҳокимиятни куч ишлатиб алмаштира олишини намойиш этмоқчи (аввал Венесуэла, кейин Эрон).
Шунга мувофиқ, Эрондаги ғалаба Трамп режасига кўра, унинг Хитой билан музокаралардаги позициясини сезиларли даражада мустаҳкамлаши керак.
Айнан шу сабабли Хитой учун АҚШ муваффақият қозонмаслиги жуда манфаатли. Бундай ҳолатда Трамп учрашувга «қулаб тушган учувчи» сифатида бўлмаса-да, камида «қалқонида тешик бор учувчи» сифатида боради. Бу эса Ци Цзиньпин позицияларини кучайтиради.
Аммо Хитой АҚШнинг Эрондаги ҳарбий операцияси муваффақиятсизликка учраши ёки камида чўзилиб кетишини таъминлаш учун амалий чоралар кўрадими — бу ҳозирча очиқ масала.