Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Месси финаллардаги энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди

Месси финаллардаги энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди

Лионел Месси "Интер Майами"ни Лигалар кубоги финалида "Сиэтл Саундерс"га (0:3) қарши ўйиндаги қақшатқич мағлубиятдан қутқариб қололмади.

Учрашувнинг 26-дақиқасида ҳисоб очилган бўлса, сўнгги дақиқаларда "қўтонлар" яна икки бор гол ўтказиб юборишди.

38 ёшли ҳужумчи фаолиятида иккинчи марта финалда йирик ҳисобда мағлуб бўлди, дея таъкидлайди MisterChip. Биринчи бундай ҳолат узоқ 2007 йилга тўғри келади: ўшанда Аргентина терма жамоаси Америка кубогининг ҳал қилувчи ўйинида Бразилияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган. Месси ўшанда эндигина 20 ёшга тўлганди.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик юлдуз 2023 йилдан бери "Интер Майами" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Киритилди: 10:02 01.09.2025. Ўқилди: 784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!