Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Месси фаолиятидаги энг чиройли голи қайсилигини айтди

Месси фаолиятидаги энг чиройли голи қайсилигини айтди

Аргентина миллий жамоаси ва «Интер Майами» клуби футболчиси Лионел Месси фаолиятидаги энг ёдда қоларли голи қайси эканлигини айтди.

Мессининг айтишича, 2009 йилги Европа Чемпионлар лигаси финалида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда боши билан урган голи унинг фаолиятидаги энг яхшиси ҳисобланади.

«Карьерам давомида бунақасидан жуда кўп бўлган, аммо энг чиройлиси ва аҳамияти жиҳатидан энг яхшиси Чемпионлар лигаси финалида «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсда бош билан киритиган тўпим, ҳар доим энг севимли голим бўлиб келган», – дейди Месси.

Маълумот учун, ушбу гол урилган вақтда Месси 5 фут баландликка сакраб тўпни дарвозага жойлаб қўйган ва жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссаснини қўшган.

Киритилди: 10:07 24.05.2025. Ўқилди: 575 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!