Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Месси "Барселона"га сенсацион қайтиш ҳақида ўйламоқда

Месси "Барселона"га сенсацион қайтиш ҳақида ўйламоқда

Каталония клуби афсонаси Лео Месси қадрдон клубига қайтиши эҳтимоли ҳалигача сақланиб турибди. Бу ҳақда Chempionat.asia хабар берди.

Нашр манбасига кўра, аргентиналик юлдуз "кўк-анорранглилар" сафига қайтиш борасида жиддий бош қотирмоқда. Унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси кучини йўқотишига атиги 3 ой вақт қолди. Месси ҳозирча шартномани узайтиришга шошилмаяпти. Парижликлар бунинг устида қаттиқ тер тўкаётган бўлса-да, ҳозирча ҳеч қандай олдинга силжиш кузатилмагани айтилмоқда.

Ла Лига вакили молиявий қийинчиликлар билан ўралашиб қолган бўлишига қарамай, ушбу келишув содир бўлиши учун йўлларни излаяпти. Ҳужумчи фаолияти кейинги қисмини MLS'да давом эттириши эҳтимоли юқори эди, бироқ энди у Испанияга йўл олиши кутилмоқда.

Мессининг "Пари Сен-Жермен"да қолишга қарор бериши кўп жиҳатдан унинг клуб келажакдаги режаларида қандай ўрин тутишига боғлиқ.

Месси жорий мавсумни ажойиб формада ўтказмоқда. У шу пайтгача 31 та ўйинда "гол+пас" тизимида 35 очко жамғарган.

Киритилди: 17:46 18.03.2023. Ўқилди: 2037 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!