Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

MESCA жамғармаси Самарқандда болалар учун офтальмологик, эшитиш ва стоматологик скрининг текширувини ўтказмоқда

A A A
MESCA жамғармаси Самарқандда болалар учун офтальмологик, эшитиш ва стоматологик скрининг текширувини ўтказмоқда

2024 йил 19 июндан 22 июнгача MESCA жамғармаси Даун синдромига эга 200 дан ортиқ болалар учун офтальмологик, эшитиш ва стоматологик скрининг текширувини ўтказади. Текширувлар Самарқанд давлат тиббиёт университети (СДТУ) нинг Кўп тармоқли клиникаси Жарроҳлик марказида амалга оширилади.

MESCA жамғармаси Самарқандда болалар учун офтальмологик, эшитиш ва стоматологик скрининг текширувини ўтказмоқда

MESCA жамғармасининг асосий мақсади Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини юқори сифатли тиббий ёрдам билан таъминлашга қаратилган. MESCA соғлиқни сақлаш хизматларини кенгайтирмоқда – Самарқандда нафақат офтальмологик скрининг, балки эшитиш бўйича ва стоматологик текширувлар ҳам ўтказилади. Бундан ташқари, СДТУ шифокорлари, ординатор ва талабалари учун Ўзбекистондаги педиатрия жамияти учун соғлиқни сақлаш вазифалари бўйича симпозиум ўтказилади. Шунингдек, кератоконус диагностикаси ва даволаш бўйича очиқ клиник тренинг бўлиб ўтади. Даун синдромли болаларнинг ота-оналари ва ўқитувчилари учун маҳорат дарслари ташкил этилади. Ушбу маҳорат дарслари профилактика тиббиёти бўйича таълимни қўллаб-қувватлаш, яъни касалликлар бошланишидан олдин уларнинг олдини олиш учун йўналтирилган.

MESCA жамғармаси Самарқандда болалар учун офтальмологик, эшитиш ва стоматологик скрининг текширувини ўтказмоқда

Барча текширувлар Швейцария, Тошкент ва Самарқанддан келган мутахассислар томонидан ўтказилади.

MESCA жамғармаси 2023 йилдан бошлаб Ўзбекистонда Даун синдромига эга болалар учун скрининг ўтказиб келмоқда. Кератоконусни аниқлаш учун офтальмологик скрининг шулар жумласидандир (Кератоконус – офтальмология соҳасидаги касаллик бўлиб, яллиғланиш хусусиятига эга бўлмаган шох парданинг прогрессив дегенератив жараёни ривожланишидир).

MESCA жамғармаси Самарқандда болалар учун офтальмологик, эшитиш ва стоматологик скрининг текширувини ўтказмоқда

2023 йил август ойида Тошкентда текширувлар натижасида 113 нафар бола рўйхатга олинган бўлиб, улардан 65 нафари скрининг қилинган ва 2 нафарида кератоконус аниқланган. Кейинчалик, 2024 йил март ойида Андижонда 174 нафар бола рўйхатга олинди, 94 нафари скрининг текширувидан ўтди. Улар орасида кератоконусли беморлар аниқланмади. Шуни таъкидлаш керакки, Даун синдромига эга болаларда кератоконус хавфи умумий аҳолига қараганда анча юқори. Кератоконус болаларда кўзи ожизликнинг дунёдаги асосий сабабчисидир. Бундан ташқари, Даун синдромига эга одамларда нотўғри ташхис қўйиш хавфи ортади.

MESCA жамғармаси Самарқандда болалар учун офтальмологик, эшитиш ва стоматологик скрининг текширувини ўтказмоқда

MESCA жамғармаси ҳақида

Жамғарма 2021 йилда ташкил этилган бўлиб, «Марказий Осиёдаги тиббий маҳорат ва фан» деган маънони англатади. Жамғарма асосчиси – ўзбекистонлик тадбиркор ва саховатпеша инсон Бахтиёр Фазиловдир. Жамғарма мамлакатдаги тиббий маҳоратни қўллаб-қувватлаш ва таълимни ривожлантиришга кўмаклашиш, ўқув курслари ва клиник тадқиқотларни ташкил этишга қаратилган. MESCA жамғармаси тўртта устунга эга: таълим, тадқиқот, маърифий фаолият ва технологиядан фойдаланиш. Шундай қилиб, жамғарма Ўзбекистон ва Марказий Осиёда, биринчи навбатда соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли учун ҳаёт сифатини яхшилайдиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Бугунги кунга келиб, Жамғарма бутун дунё бўйлаб энг яхши амалиётлар моделларини олиб, уларни Марказий Осиё шароитларига татбиқ қилмоқда.

Киритилди: 17:34 21.06.2024. Ўқилди: 1068 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!