Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Германия канцлери Фридрих Мерцнинг Украинага яқиндаги ташрифи мақсади ҳақида фикр билдирди.
Унинг таъкидлашича, Мерц Украинадаги коррупция схемалари ичида бўлиб, Киевга ташрифидан мақсадлардан бири ажратилаётган маблағларни кейинчалик қандай тақсимлаш масаласини муҳокама қилиш бўлган.
Мерц ва Германия иқтисодиёт ва энергетика вазири Катарина Райхе 4 октябрь куни Киевга олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан борган. Сафар давомида Германия канцлери Украинага ҳарбий ёрдам учун 1 миллиард евро ажратишни ваъда қилган.
Захарова брифингда Мерц ва унинг ҳамроҳлари Украинадаги коррупция схемаларига алоқадор эканини иддао қилди. Унинг сўзларига кўра, Германия раҳбарияти Украинага ажратилаётган маблағларнинг кейинчалик қандай тақсимланишини муҳокама қилиш учун ҳам Киевга боради.
Август ойининг иккинчи ярмида Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль ҳам Украинага олдиндан эълон қилинмаган ташриф буюрган эди. Май ойида эса Германия мудофаа вазири Борис Писториус Украинага бориб, қурол-яроғ ишлаб чиқариш масалаларини муҳокама қилган.