Украинадаги можаро 5 июнь куни АҚШда Германия Федерал Республикаси канцлери Фридрих Мерц ва Америка Қўшма Штатлари маъмурияти раҳбари Доналд Трамп ўртасида ўтказиладиган учрашув мавзуларидан бири бўлади.
Бу ҳақда Германия ҳукумати матбуот котиби Штефан Корнелиус маълум қилди. Унинг сўзларини ТАСС агентлиги келтирмоқда.
Таъкидланишича, томонлар шунингдек, Германия-Америка муносабатлари, Яқин Шарқдаги вазият ва АҚШнинг савдо сиёсатини ҳам муҳокама этади.