Бугун 5 апрель, 2020 йил, якшанба

O'ZB

Меркель иккинчи марта коронавирусга тест топширди: натижа қандай?

Меркель иккинчи марта коронавирусга тест топширди: натижа қандай?

Германия Федератив Республикаси канцлери Ангела Меркелнинг иккинчи тести ҳам худди биринчиси сингари салбий натижа кўрсатди.

Бу ҳақда Германия ҳукуматининг расмий вакили Штеффен Зайбертга таяниб “Welt” нашри хабар бермоқда.

22 март куни Меркель уни эмлаган шифокорда COVID-19 инфекцияси ҳақида маълумот олганидан кейин уй карантинига ўтишга қарор қилди.

Кейинчалик Зайберт Меркель "телефон орқали боғланиб, ҳукумат йиғилишини ўтказганини" айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Меркелнинг 23 март куни эълон қилинган биринчи тест натижаси салбий натижани қайд этган эди.

Киритилди: 22:22 25.03.2020. Ўқилди: 1594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!