Бугун 14 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қирғизистонда музликлар шиддат билан эримоқда

Қирғизистонда музликлар шиддат билан эримоқда

Аср бошидан бери уларнинг умумий майдони қарийб 17%га қисқарган. Айрим музликлар йилига 16 метргача чекиняпти.

Бу фақат Қирғизистон муаммоси эмас. Мамлакатда қарийб 10 мингта музлик бор. Улардан оқадиган сув дарёларни тўлдиради, далаларни суғоради ва ГЭСларни ишлатади. Тянь-Шань музликлари Марказий Осиёнинг асосий сув манбаларидан бири ҳисобланади.

Қирғизистондаги музликлар эриши Ўзбекистон далаларигача таъсир қилади. Тянь-Шандан тушган сув дарёлар орқали Ўзбекистонга ҳам келади. Музликлар ҳозир тез эриётгани — кейинчалик дарёларга тушадиган сув камайиши дегани. Ҳисоб-китобларга кўра, келажакда суғориш сувининг қарийб чорак қисми етишмай қолиши мумкин.

Киритилди: Бугун 12:25. Ўқилди: 345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!