Бугун 15 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрдўғон яҳудийларни Рош-а-Шана байрами билан табриклади

Эрдўғон яҳудийларни Рош-а-Шана байрами билан табриклади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон яҳудий фуқароларни Рош-а-Шана байрами билан табриклади.

«Яҳудий фуқароларимизни Рош-а-Шана байрами билан табриклайман ва ушбу байрам нафақат минтақамизда, балки бутун дунёда тинчлик ва фаровонликка сабаб бўлишини тилайман», — дейилади табрикномада.

Рош-а-Шана — яҳудийларнинг Янги йили бўлиб, яҳудий тақвимидаги тишрей ойининг янги ойи даврида нишонланади. Бу йил байрам 11–13 сентябрь кунларига тўғри келди.

Киритилди: 12:45 14.09.2026. Ўқилди: 1009 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!