Эронда АҚШ ҳужумидан ҳимояланиш учун 1000 дан ортиқ кўнгиллилар батальони тузилади. Ташкилот штаби баёнотига кўра, кампания «Ўзини фидо қилувчилар» деб номланган.
Таъкидланишича, мамлакатнинг ҳар бир фуқароси кўнгилли сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин. 15 сентябрдан сўнг улар ҳарбий тайёргарлик ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича курсларда қатнашиши мумкин.
Маълум қилинишича, Эрон фуқаролари томонидан аллақачон 31,5 миллиондан ортиқ ариза топширилган.