Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Mercedes-Benz ва Nvidia ҳайдовчисиз автомобиллар учун сунъий интеллект яратади

Mercedes-Benz ва Nvidia ҳайдовчисиз автомобиллар учун сунъий интеллект яратади

Германиянинг Mercedes-Benz автомобиль концерни ва АҚШнинг Nvidia компанияси автоном бошқарув технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Томонлар ҳайдовчига ёрдам бериш тизимларининг янги авлодини биргаликда ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Ҳамкорлик кейинги ўн йилга мўлжалланган.

Янги технологиялар автомобилларга мураккаб йўл шароитларида, жумладан, шаҳарлардаги тирбандликлар, чорраҳалар ва автотураргоҳларда мустақил ҳаракатланиш имконини бериши кутилмоқда.

Лойиҳа асосида Mercedes-Benz компаниясининг MB.OS автомобиль операцион тизими ва Nvidia сунъий интеллект платформаси ётади. Alpamayo дастурий таъминоти автомобилнинг атроф-муҳитни яхшироқ англаши, эҳтимолий хавфларни баҳолаши ва тегишли ҳаракатларни танлашига ёрдам беради.

Ҳамкорликнинг кейинги мақсади автоном бошқарувнинг тўртинчи даражасига эришишдир. Бу муайян шароитларда автомобиль ҳайдовчининг доимий назоратисиз барча бошқарув вазифаларини мустақил бажара олишини англатади.

Келажакда ушбу технологиялардан роботакси хизматларида ҳам фойдаланиш режалаштирилган.

Mercedes-Benz янги функциялар серияли автомобилларда қачон пайдо бўлишини ҳозирча маълум қилмаган.


Киритилди: 21:00 17.10.2026. Ўқилди: 250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!