Боксчимиз Баҳодир Жалоловнинг менежерларидан бири Алик Фролов «Виктор Ялимов бокс студияси» YouTube каналида боксчимиз ҳақидаги фикрларини билдирди.
— Жалолов ҳозирги кунда профессионал боксдаги ҳар қандай рақибни енгишга қодир — супероғир вазндаги барча рақибларни. Биз унинг ҳаваскор боксдаги даражасини яхши биламиз, энди у шу даражани профессионал рингда ҳам исботлаши керак. Унда бунинг учун етарли сифатлар бор: у икки қўли билан кучли зарба беради, бўйи 2,01 метр, у табиий супероғир вазнли — тез, "портловчи" ва ҳаракатчан. Ҳозир у тўлиқ профессионалга айланиши учун зарур бўлган жиҳатлар устида ишлаяпти", - деди Фролов.