Бугун 4 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Мен халқ томонидан белгиланган муддатга сайланган президентман"

"Мен халқ томонидан белгиланган муддатга сайланган президентман"

Россия президенти Владимир Путин «Валдай» халқаро клуби йиғилишида айрим давлатлар ядровий синовларга тайёрланаётганини маълум қилди ва Москва бу ҳолатда «кўзгу каби жавоб қайтаришга» тайёрлигини билдирди.

«Кимдир бундай синовларга тайёргарлик кўрмоқда. Биз буни кўриб турибмиз, биламиз. Агар улар буни амалга оширса, биз ҳам худди шундай йўл тутамиз», — деди Путин.

Унинг таъкидлашича, Россия энг замонавий ядровий арсеналга эга. Шу билан бирга, у тактик ядровий қуроллар 1945 йили Хиросима ва Нагасакига ташланган бомбалардан бир неча баробар кучли эканини эслатиб ўтди.

Бундан аввалроқ Путин Tomahawk туркумидаги ракеталар ҳақида фикр билдириб, уларни «кучли, лекин анча эскирган ва шунга қарамай таҳдид солувчи қурол» деб атаган эди.
Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин халқаро «Валдай» клубида қатор муҳим баёнотлар қилди.

Унинг сўзларига кўра, дунё энди бир қутбли эмас. Ғарб узоқ вақт «однополяр» тизимни сақлашга ҳаракат қилди, аммо бу модел энди ишламайди. Россия эса ўз манфаатларини қатъий ҳимоя қилади. Путин Киевни музокараларга чақирди, аммо украин элитасини «ўз халқини ўлимга юбориб, ўзи четда турганликда» айблади. Европанинг ҳозирги сиёсатини у «қўрқув ва манипуляцияларга асосланган» деб атади, блок тизимларини эса эскирган шакл сифатида баҳолади.

Путин ўзини император ёки Александр I билан қиёсламаслигини айтди: «Мен — халқ томонидан белгиланган муддатга сайланган президентман», деди у.

Киритилди: 21:55 03.10.2025. Ўқилди: 875 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!