Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

"Мен у ерга қайтиб боришни интиқлик билан кутаман"

"Мен у ерга қайтиб боришни интиқлик билан кутаман"

Трамп ва Байден Украина ва Яқин Шарқ ҳақида гаплашди. Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда.

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Оқ уйнинг Овал кабинетида амалдаги президент Жо Байден билан учрашувда Украинадаги уруш ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилганини билдирди.

"Мен Байденнинг фикрини билмоқчи эдим ва у буни менга айтди. Бундан ташқари, биз Яқин Шарқ ҳақида кўп гаплашдик. Мен унинг ҳолатимиз ва бу борадаги фикрларини билмоқчи эдим. У буни баҳам кўрди", — деди Трамп Тhe New York Post га телефон орқали берган интервьюсида.

Трампнинг сўзларига кўра, у ва Байден бир-бирларини кўрганидан хурсанд бўлган ва инаугурациядан олдин яна учрашишни режалаштирган.

"Овал кабинет жуда ҳам чиройли ва мен у ерга қайтиб боришни интиқлик билан кутаман", — дея қўшимча қилди Трамп.

Шунингдек, Трамп янги маъмурият учун кадрларни саралаш жараёнига изоҳ берар экан, "барчаси муаммосиз" кетаётганини айтди.

Киритилди: 16:42 14.11.2024. Ўқилди: 1127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!