Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Мен Таиланд ва Камбоджани яраштириш устида ишлаяпман"

"Мен Таиланд ва Камбоджани яраштириш устида ишлаяпман"

АҚШ Президенти Доналд Трамп Таиланд ва Камбоджа ўртасида юз бераётган вазиятни кузатиб бораётгани ва икки мамлакатни яраштириш устида ишлаётганини маьлум қилди.

"Мен Таиланд ва Камбоджани яраштириш устида ишлаяпман", - деди Доналд Трамп.

Камбоджа ва Таиланд армиялари ўртасидаги жанглар давом этмоқда. Томонлар оғир артиллериядан фойдалана бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Тўқнашувлар таиландлик аскар "баҳсли ҳудуд"да мина портлаши оқибатида "бир оёғидан айрилгани" ортидан бошланди. Таиланд Камбоджадаги элчисини чақириб олган.

Таиланд соғлиқни сақлаш расмийларининг маълум қилишича, Камбоджа билан тўқнашувларда мамлакатнинг 50 нафар фуқароси ҳалок бўлган.

Киритилди: 20:05 25.07.2025. Ўқилди: 1219 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!