Украина президенти офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермак тергов ҳибсхонасидан чиққанидан кейин гаров учун керакли маблағни йиғишда ёрдам берганларнинг барчасига миннатдорлик билдирди ва адолатга фақат ҳуқуқий йўллар билан эришишда давом этишини айтди. У, шунингдек, ўзига қўйилаётган айбловларни тан олмаслигини таъкидлади.
Андрей Ермак Киев яқинидаги элита уй-жой қурилиши орқали 460 миллион гривна (10 миллион доллардан ортиқ) миқдордаги пулни “ювиш”да айбланмоқда.