Германиянинг АфД партияси етакчиси Алиса Вайдел Германия қазилма ёқилғини энг арзон бўлган Россиядан олиши лозимлигини билдирган. У икки давлат ўртасидаги алоқаларни тиклаш мамлакат манфаатларига хизмат қилишини таъкидлаган.
Шунингдек, партия етакчиси Россия билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш ҳам хавфсизлик, ҳам иқтисодий манфаатларга жавоб беришини айтган.