Ўзбек футболининг хориждаги энг ёрқин вакилларидан бири, «Манчестер Сити» ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳаётида унутилмас ва қувончли воқеа юз берди.
Европа яшил майдонларида ўз маҳоратини намойиш этиб, миллионлаб мухлислар меҳрини қозониб келаётган Абдуқодир Ҳусанов кеча ота деган шарафли номга сазовор бўлди. Иқтидорли ҳимоячимизнинг оиласида ўғил фарзанд дунёга келди.