Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Исроилда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ракеталари тугамоқда

Исроилда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ракеталари тугамоқда

Semafor нашрининг АҚШ расмийларига таяниб хабар беришича, шу ҳафта Исроил Қўшма Штатларни Эрон ва унинг иттифоқчилари ҳужумларидан ҳимояланиш учун тўхтатувчи ракеталарнинг жиддий етишмовчилиги ҳақида хабардор қилган.

Нашр манбаларининг таъкидлашича, Исроил Эронга қарши қуролли можарога чекланган тўхтатувчи ракета захираси билан кирган. Уларнинг айтишича, армия ўтган ёзда Эрон билан тўқнашувлар пайтида ракеталарининг катта қисмини сарфлаган.

Бироқ Оқ уй бу етишмовчиликдан ҳайратда қолмади. "Буни биз кутган ва олдиндан билган эдик", деди АҚШ расмийларидан бири нашрга.

Semafor'нинг манбасига кўра, АҚШ тўхтатувчи ракеталар етишмовчилигини бошдан кечирмаяпти ва Вашингтон Яқин Шарқдаги иншоотларини ҳимоя қила олади. Бироқ, АҚШ ракеталарни Исроилга сотадими ёки топширадими, ҳали ҳам номаълум, чунки бу унинг ўз арсеналига путур етказиши мумкин.

"Исроил ҳужумлардан ҳимояланишнинг бошқа усулларига ҳам эга, масалан, унинг қуролли кучлари қирувчи самолётлардан фойдаланиши мумкин. Бироқ ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари узоқ масофали ракеталарга қарши энг самарали воситадир", дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 16:24. Ўқилди: 442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!