62 ёшли Эвандер Холифилд ўзини супероғир вазн тарихидаги энг зўр боксчи деб ҳисоблайди.
"Мен 24 йил мобайнида тўрт марта жаҳон чемпиони бўлган ягона супероғир вазнлиман. Лекин ҳали ҳам Алини энг зўр деб айтишади, холбуки мен унинг рекордини урдим.
Мен ҳақимда гапиришмайди. Усик мен қилган ишни қилди — биринчи оғир вазнда мутлақ чемпион бўлди, кейин эса супероғир вазнда чемпионликни қўлга киритди.
Али — уч карра чемпион. Мен — тўрт карра. Демак, мен зўрман!" — деди у SecondsOut’га.